Самвел Бабаян: "Мухлисларимиз олдида қарзларимиз бор"

Ўзбекистон Coca Cola кубоги “F” гуруҳи, 3-туридан ўрин олган “Олимпик” – “Навбаҳор” (2:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида "Навбаҳор" бош мураббийи Самвел Бабаян иштирок этиб, ОАВ ходимларининг саволларига жавоб берди.

"Ўзбекистон кубоги доирасидаги ушбу ўйин гуруҳда жамоаларнинг қайси ўринларни эгаллашини аниқлаб берди. Мазкур баҳсгача биз “плей-офф” босқичини ҳал қилиб бўлгандик. Бу борада йигитлар билан гаплашиб олгандик. Бугун эса жуда ёмон ўйин намойиш этдик. Йигитларга тезлик, концентрация етишмади. Айрим футболчилар эса майдонда деярли кўринишмади. “Олимпик”ни ғалаба билан табриклайман, улар гуруҳдан чиқиш учун борларини бериб ҳаракат қилишди, яхши ўйин кўрсатишди. Умуман олганда, бу руҳий ҳолат билан боғлиқ. Терма жамоаларнинг ўйинлари яқинлашиб келмоқда, бу эса клубларга бироз дам берилади, дегани. Бироқ жамоа учун бу таъсир қилмаслиги керак. Чунки мухлисларимиз олдида бироз қарзларимиз бор ва ҳар бир баҳсда биз бор кучимиз билан ўйнаб, сифатли ўйин кўрсатишимиз керак.
- Тошкентдаги учрашувлар “Навбаҳор” учун қийин ўтяпти. Бу нима билан боғлиқ?
- Фақатгина бу ердаги эмас, барча ўйинлар шундай ўтмоқда. Келинг, бу кубок баҳси бўлгани учун эътибордан четда қолдирамиз. Чунки бу учрашувнинг аҳамияти бошқача. Турнир жадвалидаги ҳолат муҳим аҳамият касб этади. Балки, ўйинга бўлган руҳий тайёргарлик ҳам муҳим роль ўйнаган бўлиши мумкин. Умуман олганда, фикр билдириш қийин. Масалан, чемпионатда пароканда бўлиб кетган баҳсларимиз йўқ. Чемпионатда мағлубиятга учраган беллашувларимизда эса энг камида дурангга лойиқ эдик. Бугун эса тўғрисини айтаман, ёмон ўйин кўрсатдик.
- Бугунги мағлубият жамоанинг руҳий ҳолатига қандай таъсир ўтказади?
- Биринчи навбатда, биз асосий таркибда тушмаётган футболчиларга имконият бердик. Бу эса фикрлашга бироз таъсир ўтказади. Юқори ўринлар учун курашишга жамоада захира ўриндиғи ҳам узун бўлиши керак, деб ҳисоблайман. Шунингдек, майдонга тушадиган футболчиларнинг сифати ҳам белгиланган даражада бўлиши лозим. Афсуски, бугунги ўйин орқали биз кўп нарсаларни кўриб олдик. Ҳозирча жамоа юқори жисмоний ҳолатига кириб олмади. Бунинг ўзига хос сабаблари бор. Бу баҳс ҳар томонлама фойдали бўлади. Ўйинни чуқур тахлил қилиб чиқамиз, хатоларни кўрамиз, шунингдек, шу орқали таркибни оптималлаштиришни ҳам кўриб чиқамиз. Умуман олганда, буни бир марта амалга оширгандик ҳам. Навбатдаги босқичга чиққанимиз сабабли, ротация қилиб кўргандик. Афсуски, асосий таркибда тушган айрим футболчилар ўз даражасини кўрсата олишмади.
- Демак, бундан чиқди, иккинчи даврада таркиб кучайтирилади. Шундайми?
- Барчасини вақт кўрсатади. Ҳозирча бизни барчаси қаноатлантирмоқда. Клуб ўз имкониятларидан келиб чиққан ҳолда ишламоқда. Шунингдек, бизда белгиланган бюджет бор. Ундан кўпроғини ишлата олмаймиз. Вақти келганида, таркиб борасида ҳам ўйлаймиз. Айни дамда бир қанча футболчилар етарлича ўйин амалиётига эга бўлишмаяпти. Балки, шу сабабли улар ўз даражаларини йўқотиб қўйишгандир? Шу боисдан, тажриба ва ўйин амалиётига эга бўлиши учун айрим футболчиларни ижарага бериш вариантларини кўриб чиқармиз? Натижа сабабли, барча йигитларга имконият бера олмаймиз. Чунки натижа бизга доимо босим бериб туради. Таркибни кучайтириш борасидаги гапларни ҳали биргаликда ўйлаб кўрамиз.
- “Олимпик” билан Намангандаги баҳс давомида Сиз шогирдингиз майдонда ётиб олганида, уни тезроқ ўрнидан туриб, ўйинга қўшилишини талаб қилгандингиз. Ўшанда Сиз вақтни чўзиш футболнинг зарарига ишлашини айтгандингиз. Бугун эса “Олимпик” футболчилари ўзларини бошқача тутишди. Бу ҳолатга қандай қарайсиз?
- Бундай ҳолатлар тизимсиз бўлади. Ҳа, рақиблар вақт чўзган бўлиши мумкин. Бундай нарсалар мураббийлар штабининг йўналишига боғлиқ, деб ўйлайман. Футбол ўйинларида, айниқса, сўнгги дақиқаларда бундай айёрликлар кўп бўлиб туради", - деди Бабаян.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Ilhomjon Feyz
03/06/2023 12:53
Ха 35 милион ахолига кўтидан 2 маттадан тептириш қарзиг бор.