Самвел Бабаян “Насаф”га қарши ўйиндан сўнг: Сиз бугун “Навбаҳор”нинг бир қисмини кўрдингиз, холос

Суперлига 1-туридан ўрин олган “Навбаҳор” - “Насаф” учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида мезбонлар устози Самвел Бабаян иштирок этди.

- Ўйин ҳақида нима дейиш мумкин? Мухлислар ғалаба хоҳлаганди. Аммо бўлмади. 

Рақиб анча жиддий эди. Уларнинг Суперкубокдаги ўйинини кўрдик. Рақиб расмий ўйин ўтказганди. Бу ҳам фойда бўлди. 

Бу йил қизиқарли чемпионат бўлади. Кўрамиз қандай якунланади. Лекин биз чемпионликка ҳаракат қиламиз.

Муаммолар бор. Иккинчи тайм иккинчи қаватда назоратни кўлга олдик. Таркибимиздаги футболчилар тажрибали. Бироқ ўз устимизда ишлашимиз керак. 

1996 йилги ва ҳозирги “Навбаҳор”нинг фарқи катта. Аввалги клубда терма жамоадаги футболчилар бор эди. Шунинг учун бу борада солиштирмаган бўлардим.

Станислав Андреевда хатолар бор. Бу босим билан боғлиқ. Уни ўрнида бўлганида ҳамма ҳам хато қиларди. Бугунги босим бошқаларга ҳам таъсир қилди. Бу борада ишлаймиз. Сиз бугун “Навбаҳор”нинг бир қисмини кўрдингиз, холос", - деди Самвел Бабаян.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
PROSTO TELE
03/03/2022 22:45
Оббо бошланди. Бу Бабаян уйини чикмаса хам узига карашли уйинчини тухтатмай уйнатаверади. Уша Андреевдан Мирзохид Гофуров минг марта яхши эди. Уйин умуман яхшимас. Бу хам Абрамовни сингари хеч канака тактика килишни билмайди. Шахсан узим Наманганлик Навбахор мухлиси булсамда Бабаянга ишонмайман. Навбахорни расвосини чикаради хали.