Самвел Бабаян нега грандларни юта олмаётгани, босим бор экани ва "Навбаҳор"даги асосий муаммо ҳақида гапирди!

Ўзбекистон Суперлигаси 16-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Пахтакор" баҳси 1:2 ҳисобида меҳмонлар ғалабаси билан якун топди. Мазкур ўйиндан сўнг "лочинлар" бош мураббийи Самвел Бабаян матбуот анжуманида иштирок этиб, ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Муҳим ўйинда ютқаздик. Мухлисларимиздан узр сўрайман. Бунинг сабабларини яна ўрганамиз.

Биринчи таймни ёмон ўтказдик. Иккинчи бўлимда керакли ўзгаришларни амалга оширдик, гол урдик. Ҳисобни ўнглашимиз ҳам мумкин эди.

Чемпионлик учун имкониятни камайтириб юбордик. Нима бўлганда ҳам "Навбаҳор" бор. Биз бор эканмиз, курашдан тўхтамаймиз!

Стадиондаги атмосфера жуда зўр бўлди. Афсуски, бизда ҳеч нарса ўхшамади. Баъзида Бекободдаги каби омадсизликлар учраб туради. Лекин футболчиларимда ўзига бўлган ишонч юқори, улар синиб қолмайди.

"Навбаҳор" грандларни нега юта олмаяпти? Бу ўринли савол. Ўйлашимча, бу руҳий томондан бўлса керак. Охирги 4 йилда жуда кўп мураббийлар ўзгарди. Тизим бўлмади...

"Навбаҳор"да доим босим бор ва бўлади ҳам. Чунки шундай мухлислар бор. Асосий муаммо чап қанот ҳимоямиз. Ҳа, рақиб сафидаги Алижонов яхши ўйнади. Бизнинг қанот ҳимоячимиз қўпол хатоларга йўл қўйди ва шунинг учун улар бизни жазолади", - деди мутахассис.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Эргашев Файзулло
11/08/2023 01:17
Навбахор уйинга 100 фоийз тайёр эмас экан Динамо ютдию Нефтчи ютди 100 фойиз Бабаян айибдор
Усманович Комил
11/08/2023 05:10
Футболчилар уйинга умуман таййор эмас экан. Мураббий алмашгани билан футболчилар майдонда узини курсатиб уйнамаса бир тийин
Saporvoy Aminov
11/08/2023 00:28
Мен холис мухлисман факат бир жихатдан гапираман бабаян тактика жихатдан чичиб куйди пахтакорга респек мен навбахорни ютишини хохлагандим лекин навбохорга эрта экан хали нефитчига гап йук