Самвел Бабаян: "Пахтакор" мураббийи нима деб ўйлаши муҳим эмас

Ўзбекистон Суперлигаси 17-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Пахтакор" учрашуви якунига етди. Унда жамоалар 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекди.

Мазкур ўйин тугаганидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Самвел Бабаян ўз фикрларини билдириб ўтди. 

"Икки тенг кучли жамоалар ўртасидаги баҳс гувоҳи бўлдик. Бу жамоаларнинг даражаси ОЧЛга муносиб. 

Иккинчи бўлимда ўзимиз яратган қулай имкониятдан гол ура олдик. Жамшиднинг голи ажойиб чиқди. Ўйлашимча, биз ғалабага ҳақлироқ эдик. 

Яхшибоев маълум бир сабабларга кўра бу ўйинда иштирок эта олмади. Унда оилавий муаммолар бор эди. Ҳар қандай инсон буни тўғри қабул қилиши керак. Биз уни бундай аҳволда майдонга тушира олмасдик.

Бугунги баҳсни таҳлил қилиб чиқамиз. Хатолардан тўғри хулоса чиқариш муҳим.

"Пахтакор" гол урганимиздан кейин позицион ҳужумларни амалга оширди. Чап қанот ҳимоямиз камчиликларга йўл қўйди. Шу тарафдан рақиб кўплаб ҳужум юзага келтирди. 

Бугун юқори прессинг билан ҳаракат қилдик. Рақиб футболчиларининг эркин ўйнай олмаслиги учун шундай қилишимиз керак эди.

Қачондир бундай жамоага қарши назоратни бой беришимиз табиий ҳол. Сабаби, "Пахтакор" жиддий рақиб экани бошидан маълум эди.

Иккинчи бўлимда биз гол уришимиз керак эди. Статистика ва рақамларга эътибор қаратиш шарт эмас. Биз ғалабага яқин келдик. 

"Пахтакор" мураббийи нима деб ўйлаши муҳим эмас. Ҳамма "Навбаҳор" кучли жамоага қарши қандай ўйнашини кутди. Биз яхши даражадаги ўйин намойиш этдик ва уларга муносиб рақобатчи эканимизни исботлаб бера олдик", - деди "лочинлар" устози.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Восток
29/08/2022 08:23
Кубок уйинида махорат курсатсангиз булди