Ads

"Сан-Сиро" стадионидаги музейда ҳеч бўлганмисиз? Агар шундай орзуйингиз бўлса, унда биз сиз учун ушбу музейга махсус фото саёҳат уюштириб берамиз. Айни пайтда Италияда ижодий сафарда бўлиб турган Sports.uz сайти мухбири "Милан" ҳамда "Интер" клубларининг уй стадиони бўлган "Сан-Сиро" стадиони музейига ташриф буюрди ва у ердан сиз азиз ўқувчиларимиз учун эксклюзив фоторепортаж тайёрлади. Қуйида ушбу суратларни сизга тақдим этамиз:

Музейга киришингиз билан, кўзингиз клубнинг уй стадиони ҳисобланган "Сан-Сиро"нинг ёғочдан тайёрланган макетига тушади

Музейга киришингиз билан, кўзингиз клубнинг уй стадиони ҳисобланган "Сан-Сиро"нинг ёғочдан тайёрланган макетига тушади.


... ва ҳар бир даврдаги "Милан" афсоналарининг либослари бирин кетин сизга жамоанинг шонли тарихини эслата бошлайди...

...Шунингдек турли давларда жамоа аъзолари қандай либослардан фойдалангани ҳақида ҳам тасаввурингиз уйғонишига шубҳамиз йўқ...

"Сан-Сиро" стадионида жаойлашган музейда, "Милан"дан ташқари Италия футболига доир кўплаб экспонатлар, тўплар ва ўша даврнинг тарихий лаҳзалари муҳрланган италиан рўзномаларининг асл нусҳаларини кўришингиз мумкин:

Ушбу суратда сиз "Adidas" фирмаси томонидан 1982 йилги мундиал учун тайёрланган маҳсус тўпини кўришингиз мумкин. Тўпда ўша йили жаҳон жемпиони бўлган Италия терма жамоаси футболчиларининг дастхатлари туширилган...

Бу эса 2010 йилда Абу Даби мезбонлик қилган клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати финал баҳсида ўйналган тўп. Ёдингизда бўлса ушбу баҳсда "Мазембе"га қарши майдонга тушган Миланнинг "Интер" клуби йирик 3:0 ҳисобда зафар қучган...

Бу эса футбол тарихидаги ўзгача мундиалдан эсдалик. Ёдингизда бўлса 2006 йилда Германия мезбонлик қилган мундиал финалида Италия ҳамда Франция терма жамоалари ўзаро тўқнаш келишган ва ўйиннинг асосий вақтида Зидан рақибига калла қўйгач баҳс пенальтилар сериясигача борган, футбол лотореясида эса омад спагеттини ҳуш кўрувчи мамлакат вакилларига кулиб боққан...

Ўша даврнинг плейстейшни :)

"Милан" муҳлисларининг кўз олдидан кетмайдиган сурат...

1926 йилги газета... Ёнидаги кичик суратда эса "Сан-Сиро"нинг ёшлиги...

Муқовасида "Милан дербиси" тасвирланган 1946 йилги рўзнома...

Афсонавий Луис Фигонинг 2006 йилги мавсумда "Интер" - "Лацио" баҳсида кийган бутсаси...

Буниси Марадонанинг тилларангли бутсаси. Ушбу инвентарни у 2001 йилнинг ноябрьида Аргентинада бўлиб ўтган футбол кечасида италияликларга совға қилган.

Ушбу музейдаги саёҳатимизнинг видеолавҳасини эртанги чиқишларимизда эътиборингизга ҳавола этамиз. SPORTS.uz дан узоқлашманг...