Санчес 2018 йил МЮга кўчиб ўтганидан сўнг биринчи куннинг ўзида "Арсенал"га қайтишни хоҳлаган
“Интер” форварди Алексис Санчес 2018 йил “Арсенал”дан “Манчестер Юнайтед”га кўчиб ўтган пайтларини ёдга олди.
“Вазиятдан фойдаланиб, "Манчестер Юнайтед"га ўтдим, бу менга жозибадор туюлди. Болалигимдан бу жамоа менга жуда ёқарди. Мен шартномани имзоладим, аммо клуб ичида нима бўлаётганини билмасдим.
Баъзан шундай бўладики, сиз ўзингиз шу вазиятга тушмагунингизча баъзи нарсаларни ҳис қилмайсиз. Мен биринчи машғулотдаёқ жуда кўп нарсаларни тушуниб етдим.
Ўша машғулотдан сўнг, уйга келиб, барчасини оила аъзоларимга гапириб бердим ва агентимдан “Яна “Арсенал”га қайтиш имконияти йўқми?”, деб сўрадим. Улар кулиб юборишди. Мен уларга бу ерда нимадир нотўғри экани ва яхши эмаслигини айтдим. Аммо шартнома аллақачон имзоланган ва мен МЮ футболчисига айланиб бўлган эдим”, - дейди чилилик футболчи.
Фикрлар