Санчес “Арсенал”ни тарк этадиган бўлса лондонликлар Бенземани олиб келишади
Ads

 

Англиянинг “Арсенал” клуби “Реал” ҳужумчиси Карим Бенземага қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Don Balon нашри хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, агарда Алексис Санчес “тўпчилар”ни тарк этса, лондонликлар франциялик форвардни Англияга олиб келишмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ чилилик ҳужумчининг хизматларига “Манчестер Сити” ва ПСЖ жиддий қизиқиш билдирганди.