Санчес Эквадорга қарши баҳсда жароҳат билан ҳаракат қилганини айтди

Чили терма жамоаси форварди Алексис Санчес бугун Америка кубоги гуруҳ босқичининг 2-туридан ўрин олган Эквадорга (2:1) қарши баҳсда жароҳат билан ўйнаганини айтди.

“Биринчи бўлимда товонимдан кичик жароҳат олдим. Лекин, мен терма жамоам учун барча нарсага тайёрман. Англияда кам ўйнадим, ҳозир эса ўйиндан завқ олаяпман”, - дейди Санчес.

Эслатиб ўтамиз, Санчеснинг 51-дақиқада киритган голи Чилига муҳим ғалабани тақдим этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!