Санчес "Интер" сафидаги дебют голини урди ва шу ўйиннинг ўзида қизил карточка олди

Бугун Италия А Сериясининг 6-турида “Интер” сафарда “Сампдория”ни 3:1 ҳисобида енгди.

Эътиборлиси, шу куни чилилик ҳужумчи Алексис Санчес “нерадзуррилар” сафида дебют голини урди. Бироқ, у 46-дақиқада симуляция сабаб ҳакам томонидан иккинчи сариқ карточка кўрсатилиб, майдондан четлатилди.

Эслатиб ўтамиз, Санчес “Интер” сафига ёзги трансферлар даврида ижара асосида “Манчестер Юнайтед”дан келиб қўшилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!