Санчес
Ads

"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Алексис Санчес клуб қароргоҳини тарк этди. Бу ҳақда Sky Sports нашри хабар бермоқда.

Унга кўра 29 ёшли футболчи Чилига жўнаб кетган. Санчес сонидан олган жароҳати борасида даволанишнинг қолган қисмини айнан ўз ватанида давом эттиради.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Санчес камида йил якунига қадар лазаретда қолиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Санчес жорий мавсум МЮ сафида жами 12та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 2та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.