Санчес МЮни тарк этишдан бош тортди
Ads

"Манчестер Юнайтед" форварди Алексис Санчес жамоани тарк этишни истамаяпти.

Аввалроқ, жамоа бош мураббийи Сульшер режаларига Санчес кирмаётганлигига шаъма қилган ва захирада қолиб кетиш эҳтимоли борлигини яшириб ўтирмаган.

Шунингдек, яқиндаги машғулотлардан бирида чилилик "қизил иблислар"нинг ёш иқтидор эгаси Мейсон Гринвуд билан тўп учун кураш олиб борган. Ушбу вазиятда, ёш хужумчи Санчесга қарши қўпол ўйнади. Шундан сўнг можаро келиб чиқди.

Эслатиб ўтамиз, 30 ёшли футболчига "Рома" клуби қизиқиш билдирган ва уни ижарага олишни истаётган эди.

2018 йилнинг бошида, Санчес "Арсенал" клубидан МЮ сафига келиб қўшилган.