Санчес яна жароҳат олди
Чили терма жамоаси форварди Алексис Санчес учун кеча Колумбияга (0:0) қарши кечган ўртоқлик ўйини нохуш якунланди.
Берилган маълумотларга кўра 30 ёшли “Интер” футболчиси учрашувни охиригача якунлай олмади ва 88-дақиқада захирага олинди.
Унинг жароҳати ҳақида кейинроқ маълум бўлади. Бироқ, хабарларга қараганда Санчес оёғини чўзиб олган.
Маълумот учун, Санчес жорий мавсум “Интер”да 4та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол уришга эришди.
Фикрлар