Санчес яна МЮ га қайтади
Мавсумни “Интер” сафида ижара асосида ўтказаётган "Манчестер Юнайтед" клуби форварди Алексис Санчес катта эҳтимол билан мавсум якунлангач яна “Олд Траффорд”га қайтади.
ESPN тарқатган хабарга кўра “қизил иблислар” янги 2020/21 йилги мавсумда чилилик футболчига ўзини кўрсатиши учун яна бир имкон беришмоқчи. Қайд этиш лозимки, “нерадзуррилар”да Санчесни сотиб олиш ҳуқуқи мавжуд эмас. Ижара муддати эса ёзда ўз ниҳоясига етади.
Маълумот учун, Алексис жорий мавсум А Серияда 5 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол уришга эришди.
Фикрлар