Санчесни "Интер"га ўтишга Лукаку кўндирган

Мавсумлар оралиғида “Манчестер Юнайтед”дан “Интер”га кўчиб ўтган Ромелу Лукаку манкуаликлар сафидаги собиқ жамоадоши Алексис Санчесни “нерадзуррилар” сафига ўтишга кўндиргани маълум бўлди. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар тарқатмоқда.

Эслатиб ўтамиз, “Интер” 30 ёшли чилилик футболчини кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олади. У эртага Миланда тиббий кўрикдан ўтиши айтилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!