Санчо Англия терма жамоаси тарихидаги энг ёш футболчилар учлигига кирди

  • 23 март, 2019, 08:47
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Англия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Жейдон Санчо кеча Евро-2020 саралаши доирасида Чехияга (5:0) қарши бўлиб ўтган ўйинда иштирок этди.

Tecno

Эътиборлиси, эндигина 18 ёш 362 кунлик бўлган Санчо шу тариқа Англия терма жамоаси тарихида расмий учрашувларда майдонга тушган энг ёш футболчилар учлигига кирди.

Таъкидлаш лозимки, бу борада фақатгина Данкан Эдварс (18 ёш 183 кун) ва Майкл Оуэнлар (18 ёш 300 кун) Санчодан ёшроқ пайтида майдонга тушишган.

Маълумот учун, Санчо жорий мавсум “Боруссия” сафида жами 35та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 9та гол ҳамда 17та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!