Санчо учун курашда қайси жамоа фаворит?

  • 14 May 23:44
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Боруссия" Дортмунд ярим ҳимоячиси Жейдон Санчо учун курашда "Манчестер Юнайтед" фаворит дея тилга олинмоқда.

Tecno

ESPN нашрининг маълум қилишича, ҳозирда клублар 21 ёшли футболчи англиялик футболчининг трансфери борасида фаол музокаралар олиб бормоқда. Санчонинг ўзи ҳам жамоадан кетишни хоҳламоқда. У бунинг учун ҳатто маошининг камайишига ҳам рози.

Немис гранди ўтган йил ёзда Санчони 120 млн еврога баҳолаган эди. Бироқ бу ёз улар Жейдон учун қанча талаб қилиши номаълум.

Жейдон Санчо жорий мавсум Бундеслигада жами 23 та учрашувда майдонга тушди. У ушбу ўйинларда 6 та гол ҳамда 9 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Comments

You must be logged in to commet!