Санчонинг альтернативи МЮга 100 миллион еврога тушади

"Астон Вилла" ярим ҳимоячиси Жек Грилиш келаси трансферлар ойнаси вақтида жамоани тарк этиши мумкин.

The Telegraph нашри хабарига кўра, виллаликлар жамоа сардорини 100 миллион еврога сотиб юборишга тайёр. Ўтган мавсум якунида клуб уни 70 миллион еврога қўйиб юбормоқчи бўлган эди, лекин биронта клуб 25 ёшли ярим ҳимоячига жиддий қизиқиш билдирмади ва клуб у билан янги беш йиллик келишув имзолади.

Грилиш учун айни дамда "Манчестер Юнайтед" даъвогарлик қилмоқда. Клуб уни Санчонинг альтернативи сифатида кўрмоқда, бироқ ўтган мавсум клуб "Боруссия Дортмунд"нинг Санчо бўйича 120 миллион евроли талабини қондирмаган эди.

Премьер лига баҳсларида Грилиш мавсумда 9 та ўйинда майдонга тушди ва 5 та гол ва 5 та голли узатма муаллифи бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!