Санчонинг муаммолари фақат Тен Хаг билан эмас!
"Манчестер Юнайтед" вингери Жейдон Санчонинг бош мураббий Эрик тен Хаг билан муносабатлари кескинлашган. Журналист Марк Огденнинг сўзларига кўра, инглиз футболчиси жамоадошлари билан ҳам муаммоларга дуч келмоқда.
Эрик тен Хаг оммавий равишда Санчони ёмон муносабатда бўлганликда айблаганидан сўнг, футболчи ижтимоий тармоқларда пост қўйиб, мураббийни ёлғончиликда айблади. Манбага кўра, Жейдоннинг бу қилмиши "Манчестер Юнайтед" кийиниш хонасида норозиликка сабаб бўлган. Энди Санчо нафақат мураббийнинг ишончини, балки жамоадошлари билан муносабатларини ҳам қайтариши керак.
Санчо "Ал-Иттифоқ"га ижарага ўтиши мумкин эди, аммо клублар ижара шартлари бўйича келиша олишмади.
Фикрлар