Сандро Тонали ёзда "Ньюкасл"ни тарк этиши мумкин

"Ньюкасл" ярим ҳимоячиси Сандро Тонали жорий мавсум якунланганидан сўнг жамоасини алмаштириши мумкин.

25 ёшли футболчи Италияга қайтишни истамоқда, аммо ҳозирча унга асосий даъвогарлар Англия Премьер-лигаси клублари бўлиб турибди.

Журналист Бен Жейкобс маълумотига кўра, Лондоннинг "Арсенал" клуби агар Тонали "Ньюкасл"ни тарк этишга якуний қарор қилса, ёзги трансфер ойнасида уни сотиб олиш имкониятини жиддий кўриб чиқади. Шунингдек, "Манчестер Юнайтед" ҳам италиялик футболчи номзодини кўриб чиқмоқда.

Transfermarkt портали Сандро Тоналининг тахминий бозор қийматини 75 миллион евро деб баҳолаган. Футболчи Англияга кўчиб ўтишидан аввал Италияда "Милан" шарафини ҳимоя қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!