
Сандро Тонали "Ювентус"га ўтмаслиги мумкин
"Ньюкасл" жамоаси ярим ҳимоячиси "Ювентус" дан таклиф бўлишига қарамай, клубда қолиши мумкин.
"Football Insider" нашрининг хабар беришича, "кекса сеньора" клуби Тоналини А Серияга қайтармоқчи, аммо "қарғалар" 25 ёшли футболчини жамоада олиб қолмоқчи. Манбанинг маълумотларига қараганда, "Ньюкасл" италиялик футболчи билан амалдаги шартномаси узайтириш учун барча саъй-ҳаракатларни амалага оширмоқчи.
Сандронинг Англия клуби билан амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ёзига қадар амал қилади. 25 ёшлик футболчининг айни вақтда "Трансфермаркт" порталидаги нархи 75 миллиони ташкил этади.
Маълумот учун, италиялик хавбек жорий мавсум "Ньюкасл" сафида 9 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та голли узатмани амалга оширган.
Комментарии