Сане "Бавария"да қайси рақамда ўйнайди?

  • 20 May 15:34
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Бавария" клуби раҳбарияти "Манчестер Сити" вингери Лерой Саненинг трансфери бўйича музокараларни давом эттирмоқда.

Tecno

Bild нашри тарқатган хабарга кўра, мюнхенликлар немис футболчисига 10-рақамни ваъда қилишмоқда. Айтиш керакки, айни дамда ушбу рақам Филиппе Коутиньога тегишли. Аммо, ижарада тўп сураётган бразилиялик футболчи мавсум якунлангач “Барселона”га қайтиб кетади.

Бунгача эса, “Бавария”да 10-рақамда узоқ йиллар Арьен Роббен ҳаракат қилган эди.

24 ёшли Саненинг “Сити” билан амалдаги шартномаси яна бир йилдан сўнг ўз ниҳоясига етади ва у яқинда ушбу келишувни узайтириш бўйича “шаҳарликлар”нинг таклифини рад этди.

Comments

You must be logged in to commet!