Санега Европа грандлари қизиқиб қолди

"Манчестер Сити" вингери Лерой Сане Европанинг гранд клублари эътиборига тушди.

Todomercadoweb нашри тарқатган хабарга кўра 23 ёшли германиялик футболчига "Бавария", ПСЖ ва "Ювентус" каби жамоалардан жиддий қизиқишлар мавжуд. Таъкидлаш керакки, унинг трансфер нархи 120 млн еврога баҳоланмоқда.

Маълумот учун, Сане “Манчестер Сити” сафида 2016 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У жорий мавсум жами 43та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 15та гол ҳамда 18та ассист ёздириб қўйишга эришди. Унинг “шаҳарликлар” билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!