Санжар Файзиев бош соврин учун яқинлашмоқда
Ads

Россияда Халқаро теннис федерацияси томонидан ташкил этилган “Kazan Kremlin Cup 2019” турнирида ҳамюртимиз Санжар Файзиев чорак финалга йўл олди.

Санжар мусобақанинг иккинчи даврасида голландиялик Тим Ван Рихтовенни ҳар иккала сетда бир хил 6:2 ҳисобида мағлуб қилди.

Энди Файзиев  “Kazan Kremlin Cup 2019” нинг ярим финал босқичига чиқиш учун  исроиллик Бен Патаелга қарши ўйин ўтказади.