Санжар Файзиев германиялик теннисчи билан ҳамкорликда ўйнаяпти
Ads
 
Қатар мезбон қилаётган "Фьючерс" турнирининг жуфтлик беллашувларида ҳамюртимиз Санжар Файзиев германиялик теннисчи Даниэль Алтмайер билан бирга ўйнамоқда.
 
Учинчи рақамда сараланган мазкур жуфтлик биринчи даврада Австрия вакиллари - Ленни Хампел ва Себастьян Офнер билан куч синашди. Учрашувда рақибдан ҳар томонлама устун бўлган Санжар ва Даниэль 6:2, 6:4 ҳисобида зафар қучди.
 
Чорак финалда ҳамюртимиз ўз шериги билан бирга францияликлар - Баптист Крепатье ва Квинтон Фоллиот билан беллашади.