Санжар Файзиев ярим финалга йўл олди

Умидли теннисчимиз Санжар Файзиев Таиланднинг Нонтхабури шаҳрида эркаклар ўртасида ўтаётган "Фьючерс" мусобақасининг ярим финалига йўл олди.
 
Санжар Халқаро теннис федерацияси томонидан ўтказилаётган турнирнинг чорак финалида япониялик Рио Ногутига қарши кортга чиқди.
 
Теннисчимиз устунлигида ўтган ўйин 6:4, 6:3 ҳисобида якунланди. Бироздан сўнг С.Файзиевнинг ярим финалдаги рақиби аниқланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!