Санжар Рашидов "Сўғдиёна"ни тарк этди

Сардор Рашидовнинг укаси – Санжар Рашидов фаолиятини бошқа клубда давом эттиради. Гап шундаки, у “Сўғдиёна” жамоасини тарк этишга қарор қилди. Бу ҳақида футболчининг ўзи sports.uz нашрига маълум қилди.

Санжар катта футболга “Сўғдиёна” орқали кириб келган ва шу пайтгача асосан жиззахликлар шарафини ҳимоя қилган. 2018 йили эса ярим мавсум “Насаф”да ўйнаб қайтган.

Санжарнинг олдида бир қатор яхши таклифлар турибди. Уларнинг орасида хориждан ҳам вариантлар бор. Футболчининг айтишича, тез орада қайси клубда тўп суриши ойдинлашади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Shaymardonov Nurbek Nasimovich
09/01/2021 14:40
Shu bolani uyinni birinchi marta kurganimga. yancha kuchli bulib ketadi devdim. Lekin Qarshiga Nasaf kelib uynap keta olmadi bulmasa unga imkoniyat kup berildi qandayder maydonga uzini yoqotib quydi. maydondan uyinni kuzatib ochigi uzim ham hayron qoldim. keyin yana qaytib Sugdiyonaga ham. Zaminadan tushadigan bulib qoldi. ketishini asosiy sababi shu bulsa kerak. Sugdiyona zaminaga qolishdan qurqqan. chogim.