Санжар Ризаев: Сизга юзлаб километрлардан табассумли янги йил табриги, дўстлар

Янги йилни қарши олиш арафасида SPORTS.uz ахборот портали мураббийлар, футболчилар ва жамийки барча спорт мутахассислари томонидан сиз азиз ўқувчиларимиз учун йўлланган Янги Йил табрикларини тақдим этишда давом этади.

Эътиборингизга Ўзбекистон Футбол Федерацияси, Котибият Раҳбари, шунингдек «UzReport TV» телеканалидаги қизиқарли ва ўзига хос футбол шарҳлари билан ҳурмат қозонган Санжар Ризаев томонидан йўлланган байрам табригини ҳавола этамиз.

Яна бир йил кечагина кириб, бугун тугаётганлигига ишониш қийин. Ҳаёт шиддат билан давом этмоқда. Янги режалар, янги имкониятлар ва янги хотиралар сари қадам ташлаяпмиз.

2016 йилнинг 366 саҳифали китобига хотима ясалди. Янги китобни яхши якун, қизиқарли саргузаштлар, омад ва муваффақият, ғалабали юришларга бой ҳикоялар билан тўлдиришингизга тилакдошман. Сизга юзлаб километрлардан табассумли янги йил табриги, дўстлар.

​​Байрамингиз қутлуғ бўлсин!

Ҳурмат билан,

Санжар Ризаев

o

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!