Санжар Шоаҳмедов: "Малайзиядан 100 фоизли таклифлар борлиги учун у ерга кетиш ҳақида ўйлаётгандим, аммо энди бу фикримдан қайтдим"

2023 йилда “Сўғдиёна” сафида 25 та ўйинда майдонга тушиб 1 та гол урган ярим ҳимоячи Санжар Шоаҳмедов жиззахликлар билан хайрлашди ва энди янги мавсумни бошқа клубда давом эттиради.

Sports.uz журналисти тажрибали ўйинчи билан суҳбатда нима учун кетганига ойдинлик киритди ва яна бошқа саволларга жавоб олди.

- Санжарбек, “Сўғдиёна”дан кетишингизни аввалдан режалаштириб қўйганмидингиз ёки кутилмаганда шундай қарорга келдингизми?

- Нима десам бўлади? Олдинданми ёки кутилмагандами, хуллас у ердан кетдим-да! Бошқа режаларни тузяпмиз. Вақт шу кунга экан.

- “Сўғдиёна”га ўтганингизда албатта ўз мақсадларингиз бор эди. Бунга қанчалик эришдим ёки эришмадим, деб ўйлайсиз?

- Тўғри, қайси клубга боришингиздан қатъий назар катта мақсадларни ўз олдингизга қўясиз. Чемпионлик, совринли ўринлардан бирини эгаллаш ёки Кубокни ютаман, деб борасиз. Барибир ҳамма режалар ҳам ўхшайвермайди. Ҳа, менинг мақсадларим ҳамда режаларим катта эди. Лекин совриндорлар қаторидан жой ололмаганимиз учун ўйлаган ниятларимиз амалга ошмади.

- Адашмасам, жиззахликларни айрим етакчилар тарк этяпти. Бу нима билан боғлиқ?

- Ҳа, тўғри айтасиз, бир қанча етакчилар тарк этишяпти. Балки ҳаммани ўзига яраша бошқа вариантлари бордир, таклифлар бўлаётгандир. Ўзларини бошқа клубда синаб кўриш учун жамоани тарк этишяпти. 

шоаҳмедов_1

- Сизни у ердан кетишингизга бошқа жиддий таклиф борлиги сабабми?

-.Тўғри, 2-3 та таклифлар бор. Малайзиядан ҳам вариант бор. Бу ҳам мен учун жиддий таклифлардан бири. Лекин, менимча, Малайзияга бормасам керак. Тўғриси, уйда, оилам олдида қолишни ўйлаб турибман. Илгари Малайзияга бориб ўйнаб келганман. Яқингача яна Малайзияга кетиш ҳақида ўйлаб тургандим, бироқ энди бу фикримдан қайтдим.

- Биламизки, Малайзияда сизни жуда ҳурмат қилишади. Мен ҳам эшитгандим ўша ерга кетишингизни. Аммо нима учун фикрингиз ўзгариб қолди ёки ундан ҳам зўр таклиф чиқиб қолдими?

- Малайзияга шошмаганимни сабаби у ерда ўйнаб келганман. Мен учун у ер узоқроқ, деб ўйлаяпман. Яна таклифлар бор.

- Суперлигадан қайси клубни таклифи сизга манзур бўлди?

- Суперлигадан 2-3 та вариантлар турибди. Шуларни ўйлаб, кўриб чиқяпман. Бир тўхтамга келаман. Малайзия варианти ҳам мен учун 100 фоизли.

шоаҳмедов2_1

- Малайзиядан қайси клуб сизга аниқ таклиф билан чиққанди?

- Олдин ўзим ўйнаган жамоам – “Теренгану” яна чақиряпти. Бундан ташқари, “Кедах” клуби ҳам таклиф билан чиққан. Олдин “Теренгану”да ўйнаганимда бош мураббийлик қилган инсон ҳозир “Кедах”ни бошқаряпти.

- Сир бўлмаса ўзимиздан қайси жамоалар хизматингизга қизиқяпти?

- Бу сир бўлиб турсин. Аммо 100 фоизли таклифлар турибди. Яқин орада маълум бўлади.

Шуҳратбек Жўраев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Журабой
03/01/2024 14:09
Жиззахдан кетавер фойданг теккани йук узи