Санжар Турсунов Осиё чемпионати совриндори
-91 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Санжар Турсунов ҳал қилувчи баҳсда Жанубий кореялик Хёнг Кю Кимга қарши рингга кўтарилди ва рақибига имкониятни бой берди.
Шу тариқа Турсунов делегациямиз ҳисобига дастлабки кумуш медални ёздириб қўйди.
Бироздан сўнг эса Баҳодир Жалолов (+91 кг) рингга кўтарилади. SPORTS.uz сайти жамоаси бўлажак жангда ҳамюртимизга омад тилайди!
Фикрлар