Санжар Турсунов: Қатар чемпионатига қайтганимдан хурсандман
Ads

 

Кеча Санжар Турсуновнинг Қатар чемпионатда фаолият юритиши борасида хабар бериб ўтгандик. Ҳамюртимиз Қатарнинг “Ал-Харайтият” жамоаси билан 1,5 йиллик шартнома имзолаган.

Маълумки, 30 ёшли футболчи ўтган мавсумнинг иккинчи ярмини Қатар Юлдузлар Лигасида ўтказиб, 11 ўйинда майдонга тушиб, украиналиклар сафига қайтган эди.

Footboom сайти журналисти Санжар Турсунов билан сухбатлашди.

- Ҳа, Полтава клубини тарк этдим. Ҳозир Қатардаман, яқинда маҳаллий клублардан бири билан шартнома имзоладим.

Бу ер мен жуда ёқди. Қолаверса, Қатардаги шароитлар оиламга ҳам маълум. Шунинг учун яна шу чемпионатга қайтганимдан хурсандман, - дейди Санжар Турсунов.

Қайд этиш жоиз, “Ал-Харайтият” айни пайтда турнир жадвалида 13-турдан сўнг 3 ғалаба, 3 дуранг ва 7 мағлубият билан 10-ўринни банд этиб турибди.

Тезкор хабар. Санжар Турсунов Қатарга қайтди

Ушбу хабардан қисман ёки тўлиқ фойдаланганда SPORTS.uz ахборот порталининг номи аниқ кўрсатилиши ҳамда ҳавола (линк) берилиши шарт!