Санжар Турсунов Тошкентда Украина вакилига қарши жанг қилади

Маълумки, 3 апрель куни Тошкентда ташкил этилаётган профессионал бокс оқшомида Санжар Турсунов ҳам навбатдаги рейтинг жангини ўтказади. 

Унинг кимга қарши жанг қилиши борасида эса маълумот йўқ эди. Бироқ бунга ҳам ойдинлик киритилди. Яъни, Тошкентдаги тарихий бокс оқшомида ушбу боксчимиз украиналик Иван Юхтага қарши рингга кўтарилади. 

Украина вакили профессионал рингларда 5 та жанг ўтказган ва уларнинг 3 тасида ғалаба, бир мағлубият ва бир дуранг қайд этган. Икки ғалабасини муддатидан аввал қўлга киритган. Санжар Турсунов эса иккита жанг ва икки ғалабани қўлга киритган ҳолда мағлубиятсиз одимини давом эттирмоқда.

Иқболжон Холдоров 3 аперль куни Африка вакилига қарши рингга кўтарилади 

Миразизбек Мирзаҳалиловнинг ҳам дебют жангидаги рақиби маълум

Баҳодир Жалоловнинг Тошкентда ким билан жанг қилиши маълум бўлди

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)