Санжар яна қақшатқич мағлубиятдан қутилиб қолди
Халқаро теннис федерацияси мусобақалари тақвимига киритилган "Фьючерс" туркумидаги турнирда иштирок этаётган Санжар Файзиев кетма-кет иккинчи учрашувда иродали ғалаба қайд этди.
Қозоғистондаги мусобақада иккинчи давра беллашувини мезбон теннисчи Роман Ҳассановга қарши ўтказган ҳамюртимиз биринчи сетда 0:6 ҳисобида ютқазди. Лекин Санжар қисқа фурсат ичида ўз ўйинини ўнглаб олди.
Санжардан бир кунда иккита ғалаба
Икки сотадан ошиқ давом этган учрашувнинг кейинги икки сетида 6:4, 6:2 ҳисобида устун келган Санжар Файзиев чорак финал ўйинида россиялик Иван Гахов билан рақобатга киришади.
Фикрлар