Санкция ортидан "Манчестер Сити"ни қандай жарималар кутиб турибди?

Молиявий фирибгарлик учун еврокубокларнинг кейинги икки мавсумида иштирок этиш имкониятидан маҳрум бўлган "Манчестер Сити" жамоа аъзолари учун товон пуллари тўлаб беради.

Daily Mail нашри хабарига кўра, кўплаб футболчиларнинг клуб билан имзолаган шартномасида еврокубоклардаги иштироки учун бонус тўлаб бериш бўйича банд киритилган.

Манба таъкидлашича, биргина саралаш босқичидаги иштирок учун "Сити" футболчиларга 150 миллион фунт атрофида бонус ажратиши керак бўлади. Ушбу масала бўйича манкунианликлар мутасаддилари жамоа аъзолари билан музокараларни бошлаб юборишган.

Бундан ташқари "Манчестер Сити"ни ҳомийлик шартномаларида кўзда тутилган бир неча бандлар бўйича жарималар кутиб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!