
Сантильяна ("Реал"нинг собиқ ҳужумчиси): "Ҳужумчиларимиз хоҳлаган ҳимоячини йўқ қилиб юбориши мумкин"
"Реал"нинг собиқ ҳужумчиси Сантильяна "Реал" қандай қилиб "Барселона"ни мағлуб этиш ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашиб, маслаҳат берди.
"Бу вазият 1973/74 йилги мавсумда бўлган воқеаларга ўхшаш. Ўшанда ҳам "Барса" "Реал"ни сафарда 4:0 ҳисобида мағлуб этган эди. Лекин финал бошқа: у 90 дақиқа давом этади ва унинг тартиби Ла Лигадаги ўйинга ўхшамайди.
Бизда жуда тезкор ва маҳоратли ўйинчилар бор, айниқса ҳужумда, улар ҳар қандай рақибнинг кечасини бузиб қўя олади.
Ҳамма "Барса" албатта ғалаба қозонади, деб ўйлаяпти, лекин мен бунга қўшилмайман. Бу тенг ва жуда қизғин ўйин бўлади, лекин ҳеч қайси жамоа катта устунликка эга бўлмайди", – деди "Реал"нинг собиқ ҳужумчиси.
Маълумот ўрнида, бугунги беллашув Тошкент вақти билан 01:00 да старт олади.
Фикрлар