Сантуш: Биз шундай ўйнайликки, ҳамюртларимиз фахрланиб юришсин
Ads

Португалия терма жамоаси бош мураббийи Фернанду Сантуш Конфедерациялар кубоги 3-ўрини учун Мексикага қарши кечган ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Аввало, футболчиларимни ғалаба билан табриклайман. Шундай жамоа “қура олганим”дан хурсандман. Албатта, биз янада олдинга бормоқчи эдик. Португалия бугун ҳақли равишда ғалаба қозонди. Мексика ҳам ғалаба қозониш учун барча ишни қилишди. Улар бугун бизнинг дарвозамиз олдида кам вазият яратгани йўқ. Бироқ биз улардан яхши эдик.

Пепенинг голи биз ўтказиб юборилган голга тўғри муносабат билдирганимиздан далолатдир. Биз ҳар бир турнирда ғолиб чиқишни истаймиз. Ха, биз финалга чиқа олмадик. Бироқ муносиб иштирок этдик. Биз португалияликлар биздан фахрланиб юришлари учун ўйнашимиз лозим”, – деб айтиб ўтди Сантуш.