Сантуш Роналдуни нега терма жамоага чақирмаганини айтди
Ads

Португалия терма жамоаси бош мураббийи Фернанду Сантуш нима сабабдан бўлажак ўртоқлик ўйинларига жамоа етакчиси Криштиану Роналду чақирилмаганини айтди.

"Яқиндагина "Ювентус" билан шартнома имзолаган ва янги жамоасига аста-секин кўникиш ҳосил қилиб бораётган футболчи билан гаплашганим. Шундан сўнг биз бу сафар усиз ҳаракат қилишга келишиб олдик", - дейди Сантуш.

Эслатиб ўтамиз, Португалия сентябрь ойида Хорватия ва Италияга қарши ўртоқлик ўйини ўтказади.