Ads

1912 йилда "Реал" Мадриддаги энг катта қумлоқ майдонни олади. Мухлислар оқ панжара ортида жойлашган майсазорни кўриш учун пул тўлаб киришар эди. "Реал" ўша вақтларда конкрет майдонга эга эмас эди ва Мадриддаги турли майдонларда ўз уй учрашувларини ўтказар эди. 1924 йилда эса жамоа янги стадионга кўчиб ўтади. Бу стадионнинг номи - 15 минг мухлисни ўз бағрига сиғдирадиган "Чамартин" эди. 

1943 йилда эса клуб президентлигига Сантьяго Бернабеу келади ва Испаниядаги энг катта стадион - "Янги Чамартин"ни қуришга қарор қилади. 1955 йилда эса янги стадион "Сантьяго Бернабеу" номини олади.

1947 йилнинг 14  декабрида эса "қироллик клуби" янги аренадаги илк ўйинини ўтказади. Уларга шу куни Португалиянинг "Белененсеш" жамоаси рақиблик қилади ва 3:1 ҳисобида ғалаба қозонади.

80 йилларда эса "Бернабеу"ни ЖЧ-82 турнири учун ҳозирги кўринишда реконструкция қилинади.

372497

Ҳозирда эса муҳташам арена супер замонавий тусга келтириш устида иш олиб борилмоқда. Маълумотларга қараганда "Сантьяго Бернабеу"нинг таъмирлаш ишлари “Реал”га 525 миллион еврога тушади. Қурилиш ишлари эса 2019 йил бошидан амалга оширилиши кўзда тутилган.