Сардор “Арсенал”га ўтишга тайёр

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

“Тоттенхэм” сардори Кристиан Ромеро Англиянинг амалдаги чемпиони ҳисобланган “Арсенал” клубига ўтишни хоҳламоқда.

Ромеро бу ёзда сўнгги беш йилни ўтказган “Тоттенхэм”ни тарк этиши кутилмоқда. “Шпорлар” Ян Пол ван Хекке ва Маркос Сенесини ўз таркибига қўшиб олганидан кейин, марказий ҳимоя чизиғи янги ўйинчилар ҳисобига кучайтирилди.

Шу сабабли клуб мутасаддилари анчадан бери жамоадан кетиш истагини билдириб келаётган  Кристианни ушлаб қолиш ниятида эмас.

Бир неча кун олдин “Арсенал” Ромерога қизиқаётгани ҳақида маълумотлар пайдо бўлди. “Канонирлар” Вильям Салибанинг белидан олган жароҳати туфайли чора кўришга мажбур бўлмоқда. The Sun нашрининг таъкидлашича, Кристиан Премьер-лига чемпиони таркибига қўшилишни истамоқда.

Ромеро Шимолий Лондоннинг икки клуби ўртасидаги мавжуд рақобатни муаммо, деб ҳисобламайди. Бироқ “Тоттенхэм” раҳбарияти қўшниси ва ашаддий рақибига футболчи сотиш ниятида эмас.

“Тоттенхэм” Ромерони Премьер-лигадан ташқарига сотишни афзал кўради. Шунинг учун клуб Аргентина терма жамоасининг 28 ёшли ҳимоячиси бўйича “Атлетико” ёки “Интер” билан келишишга умид қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!