Сардор Азмун: Ўзбекистонда доим ажойиб мухлислар бўлган

Ўзбекистон ва Эрон жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашувидан сўнг, меҳмон жамоа етакчиларидан Сардор Азмун ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди:

"Ўзбекистон доим қийин рақиб бўлиб келган. Кучли мураббий ва футболчиларга эга. Биз анча яхши ўйин кўрсатдик. Янги мураббий қўл остидаги биринчи баҳсда майдонга тушдик. Келгусида яна ҳам яхшироқ бўлишига ишонамиз. 

Стадиондаги атмосфера, майдон ҳолати аъло даражада. Мухлислар доимгидек топ-даражали. Ўз терма жамоалари ўртасидаги баҳсларда доим қўллаб-қувватлаб туради. Улар шу темпда давом этиши керак.  Ўзбекистон яхши жамоага айлана олади. 

Ўйин у қадар қийин ўтди, дея олмайман. Ҳа, 1 йил ўтгач, мана энди терма жамоа сафида ўйин ўтказдик. Бироқ ҳаммаси жойида.

Терма жамоада доим бошқача муҳит ҳукмрон. "Зенит"да ҳам ўзига яраша. Айниқса, ўтган мавсумдаги чемпионликдан кейин", - деди Азмун.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!