Сардор Азмуннинг "Зенит"га қайтишига санкциялар сабаб бўлиши мумкин
Сардор Азмуннинг "Зенит"га ўтиши Европа Иттифоқи санкциялари туфайли муваффақияциз билан якунланиши мумкин.
Олдинроқ "Зенит" "Байер" билан Азмун бўйича музокараларни бошлагани хабар қилинганди.
"Kicker" нашри хабарига кўра, эронлик ҳужумчининг "Зенит"га ўтиши Россияга қарши санкцияларни мураккаблаштириши мумкин. Савдо чекловлари Азмуннинг трансферини имконсиз қилиши мумкин.
Қайд этилишича, Азмун "Байер"ни тарк этишга қарши эмас. Леверкузенликлар ҳам ўз навбатида форварднинг жароҳатидан норози бўлгани учун уни сотиш ниятида.
"Байер" йил бошида Азмун учун тахминан 10 миллион евро талаб қилганди, аммо бу трансфер камроқ суммага амалга оширилиши мумкин.
Сардор Азмун 2019 йилдан 2022 йилгача "Зенит" сафида ўйнаган. Ҳужумчи Санкт-Петербург клуби сафида 104 ўйинда 62 гол урган ва 17 голга ассистентлик қилган ва РФУ талқинига кўра 2019/20 йилги мавсумнинг энг яхши тўпурари ва 2020/21 йилги мавсумнинг энг яхши футболчисига айланди.
Фикрлар