Сардор Мирзаев: Энди очко йўқотишга ҳаққимиз йўқ

Хабарингиз бор, “Локомотив” бугун ўз майдонида “Бухоро”га қарши баҳс юритади. Мазкур матч олдидан “темирйўлчилар” етакчиларидан бири Сардор Мирзаев ўз фикрларини билдириб ўтди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда. 

- Олдинда бизни жуда муҳим ва масъулиятли учрашувлар кутиб турибди. Олдимизга чемпионликни сақлаб қолиш вазифаси қўйилган. Шу сабабли энди очко йўқотишга ҳаққимиз йўқ. Йил давомида қилган меҳнатимиз самарасини олишга яқин турибмиз. Бунинг учун олдиндаги ўйинларда ҳам ғалабага эришишимиз зарур бўлади.

Ўтган турда Фарғонада ўз ўйинимизни намойиш эта олмадик. Бу сафар ғалаба учун икки хисса куч билан ўйнашимиз керак. Зеро "Бухоро" - анча жиддий рақиб. Бежизга ушбу клуб юқори ўринлар учун кураш олиб бормаяпти. Насиб этса, яхши ўйин кўрсатиб, ишиқбозларимизга чиройли ғалаба тақдим этишга уринамиз, - дейди маҳоратли футболчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!