Асосий мазмунга ўтиш

Сардор Мирзаев “Локомотив”га қайтди

Бу ҳақда клуб матбуот хизмати маълум қилди

Сардор Мирзаев  "Локомотив" футболчиси. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати маълум қилди.

Клубимиз тарихидаги энг муваффақиятли ярим ҳимоячилардан бири Сардор Мирзаев яна биз билан.

2014-2019 йиллар давомида 6 мавсумда 166 ўйинда қатнашиб, 36 гол ва 11 ассист қайд этган ярим ҳимоячи янги мавсумда жамоамиз шарафини ҳимоя қилади.

 Сардор Мирзаев 2020 йилда Таиланднинг "Муангтонг Юнайтед" жамоасига кўчиб ўтган ва ушбу жамоа таркибида у 91 баҳсда 29 гол ва 18 ассист қайд этганди. Ўтган мавсумни эса ОКМК жамоаси таркибида ўтказди.

"Локомотив"га қайтиш муборак, Сардор Мирзаев!

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ