Сардор Рашидов: Биз ўзбек футболининг кучини кўрсатишни истаймиз
"Шаржа" - "Пахтакор" ўйинидан олдин матбуот анжуманида "шерлар" аъзоси Сардор Рашидов иштирок этди.
"Эртага қизиқарли футбол бўлади. "Шаржа" яхши жамоа, лекин биз фақат ғалаба учун майдонга чиқамиз. Ютуқ билан гуруҳда пешқадамга айланиб олишни хоҳлаймиз. Бу беллашув деярли олти очколик тўқнашувга айланади. Мақсадимиз фақат ғалаба.
"Жазира"да ўйнаган пайтим "Шаржа" кучайиб, чемпионга айланганди. Лекин энди "Пахтакор"да ўйнаяпман. Бу Чемпионлар Лигаси, умуман бошқа мусобақа. Биз ўзбек футболининг кучини кўрсатишни истаймиз. Жамоадошларим билан бор кучимизни берган ҳолда ютуққа эришишни истаймиз", - дея Рашидовнинг сўзларини келтириб ўтди клуб матбуот хизмати.
Фикрлар