Сардор Рашидов жамоасига ғалаба келтирди

Бугун Қатар Юлдузлар лигасининг навбатдаги турида ҳамюртимиз Сардор Рашидов фаолият юритаётган "Қатар СК" ўз уйида "Ал Шаҳания" билан куч синашди.

Беллашувнинг биринчи таймига қўшиб берилган дақиқада Сардор Рашидов дарвозани яқин масофадан ишғол этди. Учрашувда ушбу гол ягоналигича сақланиб қолди ва ҳамюртимиз жамоасининг ғалабасини таъминлади.

"Қатар СК" - "Ал Шаҳания" 1:0

Гол: Сардор Рашидов 45+2

EIOXEnWW4AQ-dEp

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!