Сардор Рашидов Қатар чемпионатидаги биринчи даврани қандай ўтказди
Ads

Қатар миллий чемпионатида биринчи давра ўйинлари якунланди. Ушбу чемпионатда ҳамюртимиз Сардор Рашидов ажойиб ўйин намойиш этмоқда. Биз Сардорнинг биринчи даврадаги натижаларига алоҳида тўхталиб ўтишни жоиз деб топдик.

Рашидов Биринчи даврадаги 13 учрашувнинг 12 тасида майдонга тушди. Ҳужумчи ана шу беллашувларнинг 11 тасини асосий таркибда бошлаган бўлса, 1 баҳсда захирадан ўйинга қўшилган. Мураббийлар футболчини 3 учрашувда захирага олишган, қолган 8 ўйинни эса Сардор тўлиқ 90 дақиқа майдонда ўтказган. Майдонда ўтказган умумий вақти 958 дақиқани ташкил этади.


Рашидов 12 ўйинда 8 та гол киритди. Ўтган мавсумда у 23 беллашувда ўз ҳисобига 9 та гол ёздириб қўйганини инобатга оладиган бўлсак, футболчи олдинги мавсумдаги натижасини яхшилаш имкониятига эга эканлигига амин бўламиз. Келинг яхшиси ҳужумчининг голларига алоҳида тўхталиб ўтсак.

Чемпионатнинг биринчи турида "Ал-Жаиш" ўз майдонида "Ал Вакра"ни қабул қилди. Ўйиннинг 26 дақиқасида футболчи жамоасининг мавсумдаги илк голига муаллифлик қилди. Шу куни мезбонлар 2:1 ҳисобида зафар қучишди.


Орадан 5 тур ўтгач Рашидов жамоаси меҳмонда "Ал Салия"ни 6:4 ҳисобида мағлубиятга учратиб қайтди. Беллашувда ҳамюртимиз 5 дақиқада ҳисобни очиб, 77 дақиқада ўйинга "нуқта" қўювчи голга муаллифлик қилди.

8-турда "Жаиш" уйида "Ал Харитият"ни қабул қилиб, Сардорнинг 38 дақиқада урган ягона голи эвазига уч очкони қўлга киритди.

11-турда ҳам жамоасининг жонига Рашидов оро кирди. "АЛ Жаиш" мезбонлигида ўтган баҳсда клуб "Ал Муйидар"ни қийинчилик билан мағклубиятга учратди. 2 дақиқада ҳисобни очган футболчи, ўйин тугашига 4 дақиқа қолганида жамоаиснинг ғалабасини таминлади - 2:1.

Кейинги турда Рашидовнинг жамоаси ўз майдонида "АЛ Гарафа"га имкониятни бой берди. Унинг биргина голи "Ал жаиш"нинг очко олиши учун камлик қилди.


Биринчи давранинг сўнги турида "Ал Садд" билан тўқнаш келган "Жаиш" яна очко йўқотди. Аҳамиятли жиҳати Рашидовнинг ягона голи клубга 1 очкони туҳфа қилди.

"Ал Жаиш" биринчи даврани 29 очко билан, турнир жадвалининг 3-ўринида якунлади. Рашидов эса тўпурарлар пойгасида 5-6 ўринларни банд этиб турибди.

Эътиборли жиҳати Сардор Рашидов Қатар чемпионатида ўтган йилги мавсум билан қўшиб ҳисоблаганда 35 ўйиннининг бирортасида ҳам ҳакамлар томонидан карточка билан "сийланмаган". Бу футболчининг тартиб-интизоми аъло даражада эканлигидан далолат беради.

Фурқат Юсупов

"Милан" - "Ювентус". Ўзаро учрашувларга оид 15 факт

"Бавария"нинг голландиялик легионерлари

"Реал" рекордчилари. Пушкаш ва Роналду. Тўртинчи қисм.

Сардор Рашидов Қатар чемпионатидаги биринчи даврани қандай ўтказди

Олий лига-2016. Мавсумнинг энг қария тўпурарлари ТОП-7

Чемпионлар лигасидаги энг ажойиб кембеклар ТОП-5

Рафиқасидан қўрқадиган футболчилар

Олий лига-2016. Энг ёш сермаҳсул 7 футболчи

Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида энг кўп гол урган 6 футболчи

"Барселона"нинг Ла лигада энг яхши тўпурари бўлганлар ТОП-10

АПЛ. 17-тур. Гранд жамоалар ўйинлари ҳақида

"Манчестер Юнайтед"нинг рекордчи футболчилари

Олий лига-2016. Энг сермаҳсул ҳужум жуфтликлари ТОП-10

Кучли бешлик. Мавсумнинг энг омадсиз 7 жамоаси

Одил Аҳмедовнинг Хитойга кетиши орқага ташланган қадамми?

Шўрпешона Венгер ёхуд "Арсенал"нинг дахшатли қуръалари

"Реал" рекордлар китоби. Учинчи қисм

Ла лигада энг кўп гол урган 7 хорижлик футболчи

Чемпионлар лигаси нимчорак финалида рўй бериши мумкин жуфтликлар ТОП-10

"Реал" рекордлар китоби. Иккинчи қисм

Олий лигада охирги 6 йилдаги хорижлик тўпурарлар

Бразилиялик Роналдодан энг кўп жабр чеккан 7 жамоа

Испания чемпионатида дарвозабонларнинг рекордлари

Пойтахт клублари кушандалари ТОП-6

«Эль-класико»ларда кетма-кет ўйинларда гол урганлар ТОП-5

«Эль-Класико» тўпурарлари ТОП-11

«Эль-Класико»лардаги «хет-трик» ва «покер»лар

«Эль-Класико» ўзаро учрашувлар тарихи