Сардор Рашидов Қатар клубини тарк этди
Қатар чемпионати иштирокчиси ҳисобланган "Умм-Салал" клуби таркибида ҳаракат қилаётган Сардор Рашидов эркин агентга айланди.
Жамоа матбуот хизмати австралиялик ҳужумчи билан шартнома имзоланганини эълон қилди. Хабарда у легионеримизнинг ўрнини эгаллаши айтилган.
Рашидов 2022 йилнинг июлида райёнликлар таркибига бориб қўшилганди. Бу вақт оралиғида вакилимиз 9 учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 1 тадан гол ва ассистни ёздириб қўйишга муваффақ бўлган.
Фикрлар