Сардор Рашидов “Қатар СК” сафида гол урди
Ads

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Сардор Рашидов куни кеча “Қатар СК” клуби аъзосига айланганидан хабарингиз бор.

Айни пайтда “Қатар СК” Мадридда йиғин ўтказмоқда. Ушбу йиғин 8 август куни якунига етади. Унга қадар эса жамоа бир қатор назорат учрашувлари ўтказади.

Бугун қатарликлар махаллий "Интернасьонал де Мадрид" жамоасига қарши назорат ўйини ташкил этишди. Учрашувда "Қатар СК" 1:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Диққатга сазовор жиҳати шундаки, мазкур ўйинда "Қатар СК" сафидаги ягона голга ҳамюртимиз муаллифлик қилди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.