Сардор Рашидов яна легионерга айланди (Фото)
Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Сардор Рашидов яна легионерга айланди.
Қатар давлати нашрларининг маълум қилишича, ҳамюртимиз фаолиятини яна шу мамлакатда давом эттиради. Рашидов "Қатар СК" клуби билан шартнома имзолади. Сардор олдинроқ Қатарнинг бошқа бир клуби "Ал Жаиш" шарафини ҳимоя қилганди.
Эслатиб ўтамиз, Сардор Рашидов якунланган мавсум "Насьонал" Португалия чемпионатида жон сақлаб қола олмагани учун жамоани тарк этганди. Шундан буён деярли 3 ой дам олган ҳамюртимиз фаолиятини яна Қатарда давом эттирадиган бўлди.
Фикрлар