Сардор Собирхўжаев: Гуруҳдаги барча жамоада имконият бор
Ads

Хабарингиз бор бундан бироз аввал Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқич дастлабки турида "Персеполис" меҳмони бўлган "Пахтакор" 1:1 ҳисобида дуранг қайд этди. Ўйиндан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида “шерлар” футболчиси Сардор Собирхўжаев ўзининг учрашув ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

“Қийин ўйин бўлишини кутгандик. Чунки, рақибимиз Осиёнинг кучли жамоаларидан бири. Ҳали олдинда бизни яна беш учрашув кутмоқда. Барча жамоа имкониятга эга”, - дейди Собирхўжаев.