Сардорга топ-клубдан иш чиқди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Италиянинг амалдаги чемпиони “Интер” клуби Мадриднинг “Реал” жамоасини тарк этган ўнг қанот ҳимоячиси Даниэль Карвахални ўз сафига қўшиб олишга қизиқиш билдирмоқда.

34 ёшли футболчи “Қироллик клуби” билан хайрлашди, унинг шартномаси якунига етди ва мадридликлар ўз сардорига янги битим таклиф қилмади.

Onda Cero нашри маълумотларига кўра, миланликлар тажрибали юлдуз футболчини эркин агент сифатида имзолаш имкониятини кўриб чиқмоқда.

Испаниялик футболчининг ўзи Европада қолишни истамоқда, шунинг учун Милан шаҳриинг гранд клубига кўчиб ўтиш варианти унга мос келиши мумкин.

Даниэль Карвахаль “Қироллик клуби” сафида жами 451 та ўйин ўтказган, шулардан 23 таси ўтган мавсум ҳиссасига тўғри келади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!